Мухтасар тафсир
لَا يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ فِى ٱلْبِلَـٰدِ ﴿١٩٦﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, кофирларнинг шарҳарларда керилиб, гердайиб юришлари, савдолари юришиб, имкониятлари кенг, ризқлари мўл бўлиши сизни алдаб қўймасин. Шу арзимас нарсага хафа бўлиб, ғам-ташвиш қилиб юрманг.