×
آل عمرانОят 25

Мухтасар тафсир

فَكَيْفَ إِذَا جَمَعْنَـٰهُمْ لِيَوْمٍ لَّا رَيْبَ فِيهِ وَوُفِّيَتْ كُلُّ نَفْسٍ مَّا كَسَبَتْ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٢٥﴾

Уларнинг аҳволи нима кечар экан?! Надоматлари қандай бўлар экан?! Келиши муқаррар бўлган қиёмат кунида ҳисоб-китоб қилиш учун уларни тўплаганимизда, яхшилигини камайтирмай, ёмонлигини кўпайтирмай, заррача зулм қилинмай, ҳар бир жонга қилган амалига яраша жазо ёки мукофот берилганида уларнинг аҳволи ўта-ўта аянчли бўлади!