×
آل عمرانОят 33

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱللَّهَ ٱصْطَفَىٰٓ ءَادَمَ وَنُوحًا وَءَالَ إِبْرَٰهِيمَ وَءَالَ عِمْرَٰنَ عَلَى ٱلْعَـٰلَمِينَ ﴿٣٣﴾

Аллоҳ танлаб-саралаб олган бандаларини кўринг. Одам алайҳиссаломга фаришталарни сажда қилдирди. Нуҳ алайҳиссаломни ер юзига биринчи элчи-пайғамбар қилиб юборди. То қиёматга қадар пайғамбарлик Иброҳим алайҳиссаломнинг авлоди-зурриётида қоладиган бўлди. Имрон авлоди ҳам сара зотлар бўлдилар. Хуллас, мазкур зотларнинг ҳаммалари ўз замонасининг афзаллари, саралари эдилар.