Мухтасар тафсир
قَالَتْ رَبِّ أَنَّىٰ يَكُونُ لِى وَلَدٌ وَلَمْ يَمْسَسْنِى بَشَرٌ ۖ قَالَ كَذَٰلِكِ ٱللَّهُ يَخْلُقُ مَا يَشَآءُ ۚ إِذَا قَضَىٰٓ أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ ﴿٤٧﴾
Марям ўзининг эрсиз бола кўришини ақлига сиғдиролмай: "Бирон одам ҳалолдан ҳам, ҳаромдан ҳам мен билан яқинлик қилмаган бўлса, бола қандай бўлсин?", деди. Шунда унга фаришта шундай деди: "Аллоҳ сенга бир болани отасиз яратиб бергандек, Ўзи истаган нарсасини одатдан ташқари тарзда ҳам яратаверади. У бир ишни истаса, унга: "Бўл", дейди, шу билан у бўлаверади. Унинг қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ".