Мухтасар тафсир
وَيَوْمَ تَقُومُ ٱلسَّاعَةُ يُبْلِسُ ٱلْمُجْرِمُونَ ﴿١٢﴾
Қиёмат қоим бўлган кунда Аллоҳнинг раҳматидан жиноятчиларнинг умидлари узилади, ўзлари ноумид бўладилар. Зеро, у кунда уларнинг Аллоҳга кофир бўлиш ҳақидаги ҳужжатлари ўз исботини топмай қолади.