Мухтасар тафсир
وَإِذَآ أَذَقْنَا ٱلنَّاسَ رَحْمَةً فَرِحُوا۟ بِهَا ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌۢ بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ إِذَا هُمْ يَقْنَطُونَ ﴿٣٦﴾
Одамларга соғлик, бойлик каби бирон неъмат мазасини тоттириб қўйсак, хурсанд бўлиб, ҳовлиқиб кетадилар. Ўзлари қилган гуноҳлари туфайли касаллик, етишмовчилик каби бирон заҳматга учрасалар, Аллоҳнинг раҳматидан умид қилмай қўядилар.