×
لقمانОят 10

Мухтасар тафсир

خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ۖ وَأَلْقَىٰ فِى ٱلْأَرْضِ رَوَٰسِىَ أَن تَمِيدَ بِكُمْ وَبَثَّ فِيهَا مِن كُلِّ دَآبَّةٍ ۚ وَأَنزَلْنَا مِنَ ٱلسَّمَآءِ مَآءً فَأَنۢبَتْنَا فِيهَا مِن كُلِّ زَوْجٍ كَرِيمٍ ﴿١٠﴾

Аллоҳ самоларни бошимиз узра устунсиз тиклаб қўйди. Тоғларни эса ер қалқиб кетмаслиги учун понадек қоқиб қўйди. Ер юзида турли хил жониворларни таратди. Осмондан ёмғир ёғдириб, инсонлар учун ҳам, жониворлар учун ҳам зарур озуқа бўладиган гўзал гиёҳларни ундириб чиқарди.