Мухтасар тафсир
وَلَوْ أَنَّمَا فِى ٱلْأَرْضِ مِن شَجَرَةٍ أَقْلَـٰمٌ وَٱلْبَحْرُ يَمُدُّهُۥ مِنۢ بَعْدِهِۦ سَبْعَةُ أَبْحُرٍ مَّا نَفِدَتْ كَلِمَـٰتُ ٱللَّهِ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٌ ﴿٢٧﴾
Ер юзидаги ҳамма дарахтлар йўнилиб, қалам қилинса, денгизлар эса сиёҳ бўлса, яна етти денгиз ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг калималари тугамайди. Зеро, Аллоҳнинг каломи чек-чегара, ниҳоя билмас. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас. У ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.