Мухтасар тафсир
ذَٰلِكَ بِأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْحَقُّ وَأَنَّ مَا يَدْعُونَ مِن دُونِهِ ٱلْبَـٰطِلُ وَأَنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلْعَلِىُّ ٱلْكَبِيرُ ﴿٣٠﴾
Мана шу тадбир ва ўлчам кўрсатиб турибдики, ёлғиз Аллоҳгина Ҳақдир. У Ўзининг зотида ҳам, сифатларида ҳам, ишларида ҳам Ҳақдир. Мушрикларнинг Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари эса ботилдир. Аллоҳ Ўзининг зотида ҳам, ғолиблиги ва қудратида ҳам ҳамма махлуқотлардан Олийдир. У ҳамма нарсадан Буюкдир.