Мухтасар тафсир
قُلْ يَوْمَ ٱلْفَتْحِ لَا يَنفَعُ ٱلَّذِينَ كَفَرُوٓا۟ إِيمَـٰنُهُمْ وَلَا هُمْ يُنظَرُونَ ﴿٢٩﴾
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Бу ваъда Қиёмат кунидир. У кунда бандалар орасида узил-кесил ажрим қилинур. Шу дунёда куфр келтирган кимсаларга у дунёда иймон келтиришлари фойда бермайди. Уларга тавба қилиб олишлари учун муҳлат ҳам берилмайди.