Мухтасар тафсир
قَدْ يَعْلَمُ ٱللَّهُ ٱلْمُعَوِّقِينَ مِنكُمْ وَٱلْقَآئِلِينَ لِإِخْوَٰنِهِمْ هَلُمَّ إِلَيْنَا ۖ وَلَا يَأْتُونَ ٱلْبَأْسَ إِلَّا قَلِيلًا ﴿١٨﴾
Аллоҳ орангиздаги Пайғамбар тарафида туриб жанг қилишдан қайтариб, шерикларига: "Биз томонга ўтинглар, жанг қилманглар, қатл қилинишингиздан хавотирдамиз", дейдиган кимсаларни яхши билади. Бу шармандалар жангда қатнашмайдилар. Қатнашсалар ҳам Аллоҳ.ва Пайғамбарга ёрдам бериш учун эмас, ўз обрўларини сақлаб қолиш учун гоҳ-гоҳида қатнашиб қўядилар.