Мухтасар тафсир
وَمَا كَانَ لِمُؤْمِنٍ وَلَا مُؤْمِنَةٍ إِذَا قَضَى ٱللَّهُ وَرَسُولُهُۥٓ أَمْرًا أَن يَكُونَ لَهُمُ ٱلْخِيَرَةُ مِنْ أَمْرِهِمْ ۗ وَمَن يَعْصِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَـٰلًا مُّبِينًا ﴿٣٦﴾
Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари бир ҳукм айтган пайтда уни қабул қилиш ёки рад этиш борасида бирон эр ё аёл мусулмонда танлаш ҳуқуқи қолмайди. Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига осийлик қилган одам қаттиқ адашади.