Мухтасар тафсир
هُوَ ٱلَّذِى يُصَلِّى عَلَيْكُمْ وَمَلَـٰٓئِكَتُهُۥ لِيُخْرِجَكُم مِّنَ ٱلظُّلُمَـٰتِ إِلَى ٱلنُّورِ ۚ وَكَانَ بِٱلْمُؤْمِنِينَ رَحِيمًا ﴿٤٣﴾
У шундай зотки, сизларга марҳамат кўрсатади, сизларни мақтайди. Фаришталари эса сизларнинг ҳақингизга дуо қиладилар. Сизларни куфр зулматларидан иймон нурига олиб чиқиш учун шундай қилади. У мўминларга Меҳрибондир. Ўзига итоат қилиб, буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийиладиган бандаларини азобламайди.