Мухтасар тафсир
لَّئِن لَّمْ يَنتَهِ ٱلْمُنَـٰفِقُونَ وَٱلَّذِينَ فِى قُلُوبِهِم مَّرَضٌ وَٱلْمُرْجِفُونَ فِى ٱلْمَدِينَةِ لَنُغْرِيَنَّكَ بِهِمْ ثُمَّ لَا يُجَاوِرُونَكَ فِيهَآ إِلَّا قَلِيلًا ﴿٦٠﴾
Агар ташида ўзини мусулмон кўрсатиб, ичидаги куфрини яширган мунофиқлар, шаҳватларига қул бўлган дилларида марази борлар ва Мадинада гап-сўз тарқатиб юрган иғвогарлар тийилмасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирурмиз. Кейин улар Мадинадан ҳайдалиб, сиз билан бирга тура олмай қолурлар. Турсалар ҳам жуда оз муддат тура олурлар, холос.