Мухтасар тафсир
وَإِذْ أَخَذْنَا مِنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ مِيثَـٰقَهُمْ وَمِنكَ وَمِن نُّوحٍ وَإِبْرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَى ٱبْنِ مَرْيَمَ ۖ وَأَخَذْنَا مِنْهُم مِّيثَـٰقًا غَلِيظًا ﴿٧﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! Пайғамбарлардан ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслик ва ўзларига юборилган ваҳийни одамларга етказиш аҳдини олдик. Хусусан сиздан ҳамда Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо ибн Марямдан ҳам шу аҳдни олдик. Ҳаммасидан гарданларига юклатилган рисолатни одамларга етказиш аҳдини олдик.