×
الأحزابОят 71

Мухтасар тафсир

يُصْلِحْ لَكُمْ أَعْمَـٰلَكُمْ وَيَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ ۗ وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥ فَقَدْ فَازَ فَوْزًا عَظِيمًا ﴿٧١﴾

Аллоҳдан тақво қилиб, тўғри, рост гапни гапирсангизлар, Аллоҳ сизлар учун ишларингизни ўнглаб беради ва гуноҳларингизни кечиради, сизларни жазоламайди. Ким Аллоҳга ва Расулига итоат этса, бас, беқиёс улуғ зафарга эришибди. У Аллоҳнинг ризосини топмоқ ва жаннатга кирмоқдир.