×
سبأОят 16

Мухтасар тафсир

فَأَعْرَضُوا۟ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ سَيْلَ ٱلْعَرِمِ وَبَدَّلْنَـٰهُم بِجَنَّتَيْهِمْ جَنَّتَيْنِ ذَوَاتَىْ أُكُلٍ خَمْطٍ وَأَثْلٍ وَشَىْءٍ مِّن سِدْرٍ قَلِيلٍ ﴿١٦﴾

Аллоҳга шукр қилишдан ва пайғамбарларига иймон келтиришдан бош тортдилар. Шундан кейин Биз уларни жазолаб, устларига қаттиқ селни юбордик. Деворлари қулаб, экинзорларини сув босиб, яшнаб турган икки боғи аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазорга айланди.