Мухтасар тафсир
وَكَذَّبَ ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ وَمَا بَلَغُوا۟ مِعْشَارَ مَآ ءَاتَيْنَـٰهُمْ فَكَذَّبُوا۟ رُسُلِى ۖ فَكَيْفَ كَانَ نَكِيرِ ﴿٤٥﴾
Од, Самуд, Лут қавми каби ўтган умматлар ҳам ҳақни тан олмадилар. Қавмингиз мушриклари улар етган куч-қудрат, мол-давлат ва сон-саноқнинг ўндан бирига етган эмас. Ҳаммалари пайғамбарини ёлғончига чиқардилар. Уларга мол-давлатлари ҳам, куч-қудратлари ҳам, сон-саноқлари ҳам фойда бермади. Азобимга йўлиқдилар. Эй Пайғамбар, қаранг, уларга қилган раддиям ва берган жазойим қандай бўлди?