×
سبأОят 54

Мухтасар тафсир

وَحِيلَ بَيْنَهُمْ وَبَيْنَ مَا يَشْتَهُونَ كَمَا فُعِلَ بِأَشْيَاعِهِم مِّن قَبْلُ ۚ إِنَّهُمْ كَانُوا۟ فِى شَكٍّ مُّرِيبٍۭ ﴿٥٤﴾

Анави ҳақни тан олмаганлар билан уларнинг фаровон ҳаёт, куфрдан тавба қилиб, дўзахдан нажот топиш, дунё ҳаётига қайтиш каби орзу-истаклари ўртасига тўсиқ қўйилди. Олдинги ҳақни тан олмаганларга ҳам худди шундай қилинганди. Улар пайғамбарлар олиб келган Аллоҳнинг тавҳиди, қайта тирилиш каби эътиқодий ишларга шубҳа билан қарардилар.