×
سبأОят 7

Мухтасар тафсир

وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ هَلْ نَدُلُّكُمْ عَلَىٰ رَجُلٍ يُنَبِّئُكُمْ إِذَا مُزِّقْتُمْ كُلَّ مُمَزَّقٍ إِنَّكُمْ لَفِى خَلْقٍ جَدِيدٍ ﴿٧﴾

Куфр келтирганлар Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган хабарни ақлларига сиғдира олмасдан, шундай дедилар: "Сизларга, қабрларингизда чириб, титилиб, бўлак-бўлак бўлиб кетганингиздан кейин яна янгитдан тирилтириласизлар, деб хабар берадиган бир кишини кўрсатайликми?"