×
فاطرОят 2

Мухтасар тафсир

مَّا يَفْتَحِ ٱللَّهُ لِلنَّاسِ مِن رَّحْمَةٍ فَلَا مُمْسِكَ لَهَا ۖ وَمَا يُمْسِكْ فَلَا مُرْسِلَ لَهُۥ مِنۢ بَعْدِهِۦ ۚ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿٢﴾

Ҳамма нарсанинг калитлари Аллоҳнинг қўлидадир. У инсонларга ризқ, ҳидоят, саодат каби бирон эшикни очса, бирон кимса уни ёпиб қўя олмас. Шулардан қайси бирини ёпиб қўйса, бирон кимса уни оча олмас. У ҳаммадан ғолиб азиздир ҳамда ҳар бир яратишини, тақдирини ва тадбирини бир ҳикмат билан қиладиган ҳакимдир.