Мухтасар тафсир
وَٱلَّذِىٓ أَوْحَيْنَآ إِلَيْكَ مِنَ ٱلْكِتَـٰبِ هُوَ ٱلْحَقُّ مُصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَيْهِ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ بِعِبَادِهِۦ لَخَبِيرٌۢ بَصِيرٌ ﴿٣١﴾
Эй Пайғамбар, сизга ваҳий қилганимиз Китоб ҳақдир. Унда заррача шак-шубҳа йўқдир. Уни сизга Аллоҳ нозил қилган. У ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайди. Аллоҳ бандаларининг аҳволидан Хабардор, уларни кўриб тургувчи Зотдир. Аллоҳ ҳар бир умматга бир пайғамбар юбориб, уларнинг эҳтиёжига яраша ҳукмларни ваҳий қилган.