Мухтасар тафсир
وَٱللَّهُ ٱلَّذِىٓ أَرْسَلَ ٱلرِّيَـٰحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا فَسُقْنَـٰهُ إِلَىٰ بَلَدٍ مَّيِّتٍ فَأَحْيَيْنَا بِهِ ٱلْأَرْضَ بَعْدَ مَوْتِهَا ۚ كَذَٰلِكَ ٱلنُّشُورُ ﴿٩﴾
Аллоҳ шундай зотки, шамолларни юборди. Бас, улар булутни қўзғатади. Бас, Биз уни бирон гиёҳсиз қақраб ётган ўлик шаҳар сари ҳайдаб, у билан ўлик ерни тирилтириб, ўсимликлар ундирдик. Қайта тирилиш мана шундай бўлади.