Мухтасар тафсир
يَـٰحَسْرَةً عَلَى ٱلْعِبَادِ ۚ مَا يَأْتِيهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا كَانُوا۟ بِهِۦ يَسْتَهْزِءُونَ ﴿٣٠﴾
Ҳақни тан олмай, уни ёлғонга чиқарганлар Қиёмат куни азобни ўз кўзлари билан кўрганларида ҳасрат-надомат қиладилар. Чунки улар бу дунёда Аллоҳ тарафидан келган ҳар бир пайғамбарни масхара қилиб, устидан кулардилар. Бас, уларнинг Қиёмат кунидаги оқибати ҳасрат-надомат бўлди.