×
يسОят 33

Мухтасар тафсир

وَءَايَةٌ لَّهُمُ ٱلْأَرْضُ ٱلْمَيْتَةُ أَحْيَيْنَـٰهَا وَأَخْرَجْنَا مِنْهَا حَبًّا فَمِنْهُ يَأْكُلُونَ ﴿٣٣﴾

Қайта тирилиш ҳақ эканига бир белги мана шу ўлик ердир. Осмондан ёмғир ёғдириб, ундан турли хил экинларни, дон-дунларни ундириб чиқардик. Улардан одамлар озуқаланадилар. Ўлик ерни тирилтирган Зот ўлик жонни тирилтиришга ҳам қодир.