Мухтасар тафсир
وَمَا تَأْتِيهِم مِّنْ ءَايَةٍ مِّنْ ءَايَـٰتِ رَبِّهِمْ إِلَّا كَانُوا۟ عَنْهَا مُعْرِضِينَ ﴿٤٦﴾
Анави саркаш мушриклар Аллоҳнинг ягона илоҳ, ёлғиз маъбуд эканига далолат қилувчи оятлардан қайси бири келса, ҳаммасидан юз ўгиравердилар. Ибрат олишни билмадилар.