×
يسОят 81

Мухтасар тафсир

أَوَلَيْسَ ٱلَّذِى خَلَقَ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضَ بِقَـٰدِرٍ عَلَىٰٓ أَن يَخْلُقَ مِثْلَهُم ۚ بَلَىٰ وَهُوَ ٱلْخَلَّـٰقُ ٱلْعَلِيمُ ﴿٨١﴾

Осмонлару ерни яратган Зот ўликларни тирилтира олмайдими? Албатта, У бу ишга қодир. У ҳамма махлуқотларни яратган Холиқ таолодир. Ҳамма нарсани Билгувчидир. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас.