Мухтасар тафсир
فَلَمَّا بَلَغَ مَعَهُ ٱلسَّعْىَ قَالَ يَـٰبُنَىَّ إِنِّىٓ أَرَىٰ فِى ٱلْمَنَامِ أَنِّىٓ أَذْبَحُكَ فَٱنظُرْ مَاذَا تَرَىٰ ۚ قَالَ يَـٰٓأَبَتِ ٱفْعَلْ مَا تُؤْمَرُ ۖ سَتَجِدُنِىٓ إِن شَآءَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلصَّـٰبِرِينَ ﴿١٠٢﴾
Исмоил улғайиб, отасига етиб юра оладиган ёшга етгач, Иброҳим бир туш кўрди. Пайғамбарларнинг туши ваҳийдир. Иброҳим ўғлига тушини айтиб: "Тушимда сени сўяётган эканман. Бир ўйлаб кўр. Сен нима дейсан?", деди. Исмоил отасига шундай жавоб берди: "Отажон, Аллоҳ сизга нимани буюрган бўлса, ўша ишни қилаверинг. Мени Аллоҳнинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қиладиганлар сафида кўрасиз".