×
صОят 17

Мухтасар тафсир

ٱصْبِرْ عَلَىٰ مَا يَقُولُونَ وَٱذْكُرْ عَبْدَنَا دَاوُۥدَ ذَا ٱلْأَيْدِ ۖ إِنَّهُۥٓ أَوَّابٌ ﴿١٧﴾

Эй Пайғамбар, анави сизни ёлғончига чиқараётганлар айтаётган ёмон гапларга сабр қилинг. Душманларига қарши туриш ва Аллоҳга тоат-ибодат қилиш борасида қувват соҳиби бўлган бандамиз Довудни эсланг! Дарҳақиқат, у кўп-кўп Аллоҳга тавба қилиб, Аллоҳ рози бўладиган йўлдан борарди.