×
صОят 22

Мухтасар тафсир

إِذْ دَخَلُوا۟ عَلَىٰ دَاوُۥدَ فَفَزِعَ مِنْهُمْ ۖ قَالُوا۟ لَا تَخَفْ ۖ خَصْمَانِ بَغَىٰ بَعْضُنَا عَلَىٰ بَعْضٍ فَٱحْكُم بَيْنَنَا بِٱلْحَقِّ وَلَا تُشْطِطْ وَٱهْدِنَآ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلصِّرَٰطِ ﴿٢٢﴾

Довуднинг олдига тўсатдан, ноодатий тарзда кириб борганларида у қўрқиб кетди. Шунда улар дедилар: "Қўрқма. Биз биримиз биримизга тажовуз қилган икки даъволашгувчимиз. Бас, сен бизнинг ўртамизда адолат билан ҳукм қил, биронтамизга жабр қилиб қўйма ва бизни тўғри йўлга бошла".