Мухтасар тафсир
وَوَهَبْنَا لَهُۥٓ أَهْلَهُۥ وَمِثْلَهُم مَّعَهُمْ رَحْمَةً مِّنَّا وَذِكْرَىٰ لِأُو۟لِى ٱلْأَلْبَـٰبِ ﴿٤٣﴾
Дуосини ижобат айлаб, ундан зарарни кетказдик. Ўз тарафимиздан бир марҳамат кўрсатиб, қилган сабрига яраша муокфотлаб ҳамда ақл эгалари сабр оқибати фаровонлик ва савоб эканини билиб олишлари учун унга оиласини ҳадя этдик. Оиласига қўшиб яна ўшанча болалар ва набираларни ҳам бердик.