×
الزمرОят 41

Мухтасар тафсир

إِنَّآ أَنزَلْنَا عَلَيْكَ ٱلْكِتَـٰبَ لِلنَّاسِ بِٱلْحَقِّ ۖ فَمَنِ ٱهْتَدَىٰ فَلِنَفْسِهِۦ ۖ وَمَن ضَلَّ فَإِنَّمَا يَضِلُّ عَلَيْهَا ۖ وَمَآ أَنتَ عَلَيْهِم بِوَكِيلٍ ﴿٤١﴾

Эй Пайғамбар, сизга Қуръонни ҳақ ила одамларни огоҳлантиришингиз учун нозил қилдик. Бас, ким ҳидоят топса, ўзига фойда. Унинг ҳидоятидан Аллоҳга фойда йўқ. Зеро, Аллоҳ ундан Беҳожатдир. Ким адашса, ўзига зарар. Унинг адашгани Аллоҳга зарар қилмайди. Сиз уларни ҳидоятга мажбурлаб киритишга вакил эмассиз. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос.