×
الزمرОят 56

Мухтасар тафсир

أَن تَقُولَ نَفْسٌ يَـٰحَسْرَتَىٰ عَلَىٰ مَا فَرَّطتُ فِى جَنۢبِ ٱللَّهِ وَإِن كُنتُ لَمِنَ ٱلسَّـٰخِرِينَ ﴿٥٦﴾

Шу ишларни қилинглар. Токи, бирон жон қиёмат куни қаттиқ афсус-надоматлар чекиб: "Аллоҳ ҳақида сусткашлик этиб, куфру маъсиятлар қилганимга надомат бўлсин! Ростдан ҳам Аллоҳга итоат этадиган мўминларни масхара қилган эдим", деб қолмасин.