Мухтасар тафсир
وَلَقَدْ أُوحِىَ إِلَيْكَ وَإِلَى ٱلَّذِينَ مِن قَبْلِكَ لَئِنْ أَشْرَكْتَ لَيَحْبَطَنَّ عَمَلُكَ وَلَتَكُونَنَّ مِنَ ٱلْخَـٰسِرِينَ ﴿٦٥﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга ҳам ваҳий қилдики, агар Аллоҳдан бошқасига ибодат қиладиган бўлсанг, солиҳ амалларингнинг савоби ҳабата бўлур ва ўзинг дунёю охиратда зиён кўргувчилардан бўлиб қолурсан.