Мухтасар тафсир
وَأَشْرَقَتِ ٱلْأَرْضُ بِنُورِ رَبِّهَا وَوُضِعَ ٱلْكِتَـٰبُ وَجِا۟ىٓءَ بِٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَقُضِىَ بَيْنَهُم بِٱلْحَقِّ وَهُمْ لَا يُظْلَمُونَ ﴿٦٩﴾
Ер Парвардигорнинг Жилоси билан ёришди. Одамларнинг номаи аъмоллари тарқатилди. Ўз қавмларига қарши гукоҳлик беришлари учун пайғамбарлар келтирилди. Муҳаммад алайҳиссаломнинг уммати ҳам олиб келинди. Аллоҳ уларнинг ўрталарида адолат билан ҳукм қилди. Бу кунда улар зулм қилинмайдилар. Инсоннинг бирон ёмонлиги кўпайтирилмайди, бирон яхшилиги камайтирилмайди.