Мухтасар тафсир
أَمَّنْ هُوَ قَـٰنِتٌ ءَانَآءَ ٱلَّيْلِ سَاجِدًا وَقَآئِمًا يَحْذَرُ ٱلْـَٔاخِرَةَ وَيَرْجُوا۟ رَحْمَةَ رَبِّهِۦ ۗ قُلْ هَلْ يَسْتَوِى ٱلَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَٱلَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ ۗ إِنَّمَا يَتَذَكَّرُ أُو۟لُوا۟ ٱلْأَلْبَـٰبِ ﴿٩﴾
Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда Парвардигорига тоат-ибодат қиладиган, охират азобидан қўрқадиган ва Парвардигорининг раҳматидан умидвор бўладиган киши билан қийинчилик пайтида Аллоҳга ибодат қилиб, фаровонликда У Зотга ширк келтирган кофир баробар бўлурми?! Эй Пайғамбар, айтинг: "Аллоҳни таниб, У Зот вожиб қилган ишларни биладиганлар билан бу борада ҳеч нарсани билмайдиганлар баробарми?!" Дарҳақиқат, бу икки гуруҳ орасидаги фарқни ақли борлар ажрата оладилар.