×
النساءОят 102

Мухтасар тафсир

وَإِذَا كُنتَ فِيهِمْ فَأَقَمْتَ لَهُمُ ٱلصَّلَوٰةَ فَلْتَقُمْ طَآئِفَةٌ مِّنْهُم مَّعَكَ وَلْيَأْخُذُوٓا۟ أَسْلِحَتَهُمْ فَإِذَا سَجَدُوا۟ فَلْيَكُونُوا۟ مِن وَرَآئِكُمْ وَلْتَأْتِ طَآئِفَةٌ أُخْرَىٰ لَمْ يُصَلُّوا۟ فَلْيُصَلُّوا۟ مَعَكَ وَلْيَأْخُذُوا۟ حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ ۗ وَدَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ لَوْ تَغْفُلُونَ عَنْ أَسْلِحَتِكُمْ وَأَمْتِعَتِكُمْ فَيَمِيلُونَ عَلَيْكُم مَّيْلَةً وَٰحِدَةً ۚ وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِن كَانَ بِكُمْ أَذًى مِّن مَّطَرٍ أَوْ كُنتُم مَّرْضَىٰٓ أَن تَضَعُوٓا۟ أَسْلِحَتَكُمْ ۖ وَخُذُوا۟ حِذْرَكُمْ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ أَعَدَّ لِلْكَـٰفِرِينَ عَذَابًا مُّهِينًا ﴿١٠٢﴾

Эй Муҳаммад алайҳиссалом, жанг майдонида лашкар ичида имомлик қилиб намоз ўқиганингизда уларни икки жамоага ажратинг. Улардан бири сизга иқтидо қилиб, намозда қуроллари билан туради. Бошқа жамоа эса сизларни қўриқлаб туради. Биринчи ракат тугаганидан кейин орқага ўтиб, сизларни қўриқлай бошлайдилар. Бу пайтда иккинчи жамоа намозга келади. Имом салом берганидан кейин намознинг қолганини ўқиб, тўла қилиб қўядилар. Эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Чунки кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда қолиб, ҳушёрликни бутунлай йўқотиб, намозга кириб кетган пайтингизда устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар. Агар ёғингарчиликдан азият чекиш ёки беморлик каби сабаблар бўлса, қуролларингизни ечиб қўйишингиз гуноҳ эмас. Шунда ҳам душманга қарши қўлингиздан келганча эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Албатта, Аллоҳ кофирлар учун хор қилгувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.