Мухтасар тафсир
وَمَنْ أَحْسَنُ دِينًا مِّمَّنْ أَسْلَمَ وَجْهَهُۥ لِلَّهِ وَهُوَ مُحْسِنٌ وَٱتَّبَعَ مِلَّةَ إِبْرَٰهِيمَ حَنِيفًا ۗ وَٱتَّخَذَ ٱللَّهُ إِبْرَٰهِيمَ خَلِيلًا ﴿١٢٥﴾
Зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга тўла таслим бўлиб, ниятини холис қилган, шариатга эргашишни қиёмига етказиб бажарган, Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган диннинг асли бўлмиш Иброҳим динига эргашиб, ширку куфрдан тавҳиду иймонга ўтган кимсанинг динидан ҳам гўзалроқ дин йўқдир. Аллоҳ таоло пайғамбари Иброҳим алайҳиссаломни бошқа бандалари орасидан танлаб олиб, у кишига алоҳида меҳр-муҳаббат кўрсатиб, Ўзига дўст тутган.