Мухтасар тафсир
ٱلَّذِينَ يَتَّخِذُونَ ٱلْكَـٰفِرِينَ أَوْلِيَآءَ مِن دُونِ ٱلْمُؤْمِنِينَ ۚ أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ ٱلْعِزَّةَ فَإِنَّ ٱلْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا ﴿١٣٩﴾
Уларга бу азоб нима учун? Чунки улар мўминларни қўйиб, кофирларни ўзларига дўст, ҳамкор тутдилар. Ажабо! Куч-қудратни, ҳимояни ўшалардан излаяптиларми? Овора бўладилар. Зеро, иззату куч-қудратнинг ҳаммаси Аллоҳникидир.