×
النساءОят 154

Мухтасар тафсир

وَرَفَعْنَا فَوْقَهُمُ ٱلطُّورَ بِمِيثَـٰقِهِمْ وَقُلْنَا لَهُمُ ٱدْخُلُوا۟ ٱلْبَابَ سُجَّدًا وَقُلْنَا لَهُمْ لَا تَعْدُوا۟ فِى ٱلسَّبْتِ وَأَخَذْنَا مِنْهُم مِّيثَـٰقًا غَلِيظًا ﴿١٥٤﴾

Улардан қаттиқ аҳд олганимиз сабабли устларига тоғни кўтариб қўйдик. Токи, ундан қўрқиб, аҳдларига вафо қилсинлар. Шундан кейин уларга: "Байтул-мақдис эшигидан сажда қилиб, бошингизни эгиб кирингиз", дедик. Улар эса орқалари билан кирдилар. Уларга: "Шанба куни ов қила кўрманглар", дедик. Улар эса ов қилавердилар. Улардан қаттиқ аҳд олгандик. Улар эса аҳдларини буздилар.