Мухтасар тафсир
رُّسُلًا مُّبَشِّرِينَ وَمُنذِرِينَ لِئَلَّا يَكُونَ لِلنَّاسِ عَلَى ٱللَّهِ حُجَّةٌۢ بَعْدَ ٱلرُّسُلِ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَزِيزًا حَكِيمًا ﴿١٦٥﴾
Биз пайғамбарларни мўминларга улуғ савоб ҳақида хушхабар элтувчи ҳамда кофирларни аламли азобдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Токи, улардан кейин одамлар учун Аллоҳга қарши бирон ҳужжат, узр қолмасин. Аллоҳ Ўз мулкида Азиздир, ҳукмида эса Ҳакимдир.