×
النساءОят 40

Мухтасар тафсир

إِنَّ ٱللَّهَ لَا يَظْلِمُ مِثْقَالَ ذَرَّةٍ ۖ وَإِن تَكُ حَسَنَةً يُضَـٰعِفْهَا وَيُؤْتِ مِن لَّدُنْهُ أَجْرًا عَظِيمًا ﴿٤٠﴾

Аллоҳ таоло одил Зотдир. Бандаларига заррача ҳам зулм қилмайди. Яхшиликларидан олиб ҳам қолмайди, ёмонликларига қўшиб ҳам юбормайди. Заррача яхшилик бўлса, Ўз фазлидан унинг савобини кўпайтириб беради. Ўз ҳузуридан улуғ ажру савоблар ато этади.