×
النساءОят 45

Мухтасар тафсир

وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِأَعْدَآئِكُمْ ۚ وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ وَلِيًّا وَكَفَىٰ بِٱللَّهِ نَصِيرًا ﴿٤٥﴾

Эй мўминлар, душманларингизни сизлардан кўра Аллоҳ яхшироқ билади. У Зот сизларга улар ҳақида хабар бериб, адоватларини баён қилди. Ғанимлар зўравонлигидан асраб-авайлайдиган дўст сифатида ҳам, уларнинг найранглари ва озорларидан ҳимоя қилиб, улар устидан ғалаба қозонтирадиган мададкор сифатида ҳам сизларга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир.