Мухтасар тафсир
أَلَمْ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ يُزَكُّونَ أَنفُسَهُم ۚ بَلِ ٱللَّهُ يُزَكِّى مَن يَشَآءُ وَلَا يُظْلَمُونَ فَتِيلًا ﴿٤٩﴾
Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўзларини ва қилган ишларини кўкка кўтариб мақтайдиган анавиларни кўрмайсизми? Йўқ, асло! Ўзларини ўзлари мақташлари ўтмайди. Чунки, кимни мақташ, кимни поклаш ёлғиз Аллоҳга хосдир. Зеро, ёлғиз У Зотгина диллардаги яширин сирлардан ҳам огоҳдир. Қилган амалларининг савоби эса қилча ҳам камайтирилмас.