Мухтасар тафсир
وَمَن يُطِعِ ٱللَّهَ وَٱلرَّسُولَ فَأُو۟لَـٰٓئِكَ مَعَ ٱلَّذِينَ أَنْعَمَ ٱللَّهُ عَلَيْهِم مِّنَ ٱلنَّبِيِّـۧنَ وَٱلصِّدِّيقِينَ وَٱلشُّهَدَآءِ وَٱلصَّـٰلِحِينَ ۚ وَحَسُنَ أُو۟لَـٰٓئِكَ رَفِيقًا ﴿٦٩﴾
Ким Аллоҳга ва Пайғамбарга итоат этса, пайғамбарлар билан, пайғамбарлар олиб келган ҳукмларни тўла тасдиқ этиб, уларга тўла амал қилган сиддиқлар билан, Аллоҳнинг йўлида жон берган шаҳидлар билан, зоҳири ҳам, ботини ҳам, амаллари ҳам яхши бўлган солиҳлар билан жаннатга киради. Улар нақадар яхши ҳамроҳлардир.