Мухтасар тафсир
أَيْنَمَا تَكُونُوا۟ يُدْرِككُّمُ ٱلْمَوْتُ وَلَوْ كُنتُمْ فِى بُرُوجٍ مُّشَيَّدَةٍ ۗ وَإِن تُصِبْهُمْ حَسَنَةٌ يَقُولُوا۟ هَـٰذِهِۦ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ ۖ وَإِن تُصِبْهُمْ سَيِّئَةٌ يَقُولُوا۟ هَـٰذِهِۦ مِنْ عِندِكَ ۚ قُلْ كُلٌّ مِّنْ عِندِ ٱللَّهِ ۖ فَمَالِ هَـٰٓؤُلَآءِ ٱلْقَوْمِ لَا يَكَادُونَ يَفْقَهُونَ حَدِيثًا ﴿٧٨﴾
Ажалингиз етса, қаерда бўлсангиз, ҳатто жанг майдонидан анча узоқдаги мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам ўлим топиб бораверади. Мунофиқлар бирон фарзанд ёки бошқа ризққа ноил бўлсалар: "Бу Аллоҳ ҳузуридан", дейдилар. Бордию ўша фарзанди ёки ризқига бирон шикаст етса, уни Пайғамбар алайҳиссаломдан кўриб,: "Сен туфайли шундай бўлди", дейдилар. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, уларга шундай раддия билдиринг: "Шодлик ҳам, қайғу ҳам, ҳамма-ҳаммаси Аллоҳнинг қазойи қадарига боғлиқдир. Нега улар ҳеч гапингизни уқмас эканлар-а?!