Мухтасар тафсир
وَإِذَا حُيِّيتُم بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا۟ بِأَحْسَنَ مِنْهَآ أَوْ رُدُّوهَآ ۗ إِنَّ ٱللَّهَ كَانَ عَلَىٰ كُلِّ شَىْءٍ حَسِيبًا ﴿٨٦﴾
Биров сизга салом берса, ундан кўра яхшироқ қилиб алик олинглар. Ҳеч бўлмаганда саломига яраша алик олиб, ўша саломининг ўзини қайтаринглар. Аллоҳ қилаётган ишларингизни сақлаб қўяди ва яқинда ҳаммага амалига яраша жазо ёки мукофотини беради.