Мухтасар тафсир
فَأُو۟لَـٰٓئِكَ عَسَى ٱللَّهُ أَن يَعْفُوَ عَنْهُمْ ۚ وَكَانَ ٱللَّهُ عَفُوًّا غَفُورًا ﴿٩٩﴾
Жабру зулмдан ўзларини ҳимоя этолмайдиган, чиқиб кетиш йўлини ҳам қилолмайдиган кучсиз-имконсиз узрли эркаклар, аёллар ва болалар бундан мустасно. Ажаб эмаски, Аллоҳ уларни Ўз лутфу марҳамати ила кечириб юборса. Аллоҳ бандаларига кечиримли ва тавба қилувчиларга мағфиратли бўлган Зотдир.