×
غافرОят 39

Мухтасар тафсир

يَـٰقَوْمِ إِنَّمَا هَـٰذِهِ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا مَتَـٰعٌ وَإِنَّ ٱلْـَٔاخِرَةَ هِىَ دَارُ ٱلْقَرَارِ ﴿٣٩﴾

Эй қавмим, бу дунё ҳаёти бир зумда ўтиб кетадиган ўткинчи бир лаззатланиб олишдан бошқа нарса эмас. Ундаги фоний матоҳларга, лаззатларга алданиб қолманглар. Охират диёри эса ўзидаги туганмас неъматлари ила барқарор қароргоҳдир. Шундай экан, Аллоҳга тоат-ибодат қилиш ила унга эришишга ҳаракат қилинглар. Ўткинчи ҳаётингиз билан овора бўлиб, охиратни қўлдан бой бериб қўйманглар.