×
غافرОят 57

Мухтасар тафсир

لَخَلْقُ ٱلسَّمَـٰوَٰتِ وَٱلْأَرْضِ أَكْبَرُ مِنْ خَلْقِ ٱلنَّاسِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٥٧﴾

Буюк ва бепоён осмонлару ерни яратиш инсонларни яратишдан кўра каттароқ иш экани аниқ. Шу қадар улуғ нарсаларни яратган Зот ўликларни тирилтира олмайдими? Уларни ҳисоб-китоб қилиб, амалларига яраша жазо ёки мукофотларини бера олмайдими? Ҳа, бу ишларни қила олади. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар. Ибрат олмайдилар.